Халқ қабулхоналарига энг кўп қайси масала бўйича мурожаатлар тушгани айтилди
2021 йилнинг 12 ойи давомида Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 1 млн. 600 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди.
Бу бир ойда ўртача 133 минг, кунига ўртача 4,4 мингдан зиёд мурожаат деганидир. Таҳлилларга кўра, мурожаатларнинг 53 фоизи ёки 865 мингтаси ижобий ҳал этилган.
Тушган мурожаатлар орасида ижтимоий нафақалар масаласи етакчилик қилган – 190 мингта мурожаат. Иш билан таъминлаш йўналишида 96 мингта, мажбурий ижро фаолияти, алимент ва қарз суммаларини ундириш – 94 мингта, банк кредитлари – 77 мингта, уй-жой билан таъминлаш – 68 мингта мурожаат тушган. Шунингдек, газ, электр энергияси таъминоти, ичимлик суви таъминоти ва меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ масалалар етакчи мавзулар бўлди.
Энг кўп мурожаатлар Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келди – 197 мингта. Сурхондарё вилоятидан 181 мингта мурожаат келиб тушган. Тошкент шаҳридан эса 165 мингта мурожаат қабул қилинган.
Шунингдек, Тошкент (155 минг), Самарқанд (150 минг) ва Фарғона (145 минг) вилоятларидан ҳам кўплаб мурожаатлар йўлланган.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!