Президент ҳеч қачон муроса қилолмайдиган кимсалар ҳақида гапирди
Шавкат Мирзиёев айни вақтда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съездида диний бағрикенглик масаласини гапириб ўтди.
— Мамлакатимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, фуқароларимизни турли мафкуравий таҳдидлардан, зарарли оқим ва ғоялардан ҳимоя қилиш масалалари бундан буён ҳам, устувор тарзда диққатимиз марказида бўлади.
Биз муқаддас динимизни, эзгу фазилатларимизнинг мужассам ифодаси сифатида қадрлаймиз. Асрлар давомида миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисми бўлиб келаётган инсонпарвар динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларга қатъий чоралар кўрамиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қилмаймиз.
Бой диний ва маънавий меросимизни чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси халқаро маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий каби илмий-маърифий марказлар имкониятлари, тўлиқ ишга солинади.
Юртимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, турли диний конфессиялар учун зарур шароит яратишга қаратилган сиёсатимизни изчил давом эттирамиз, — деди давлат раҳбари.
Манба: xabar.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!