Қоронғи режим
Saturday, 11 January 2025
Logo

Рўзиқул Бердиев: «Гуруҳда ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаган...»

Рўзиқул Бердиев: «Гуруҳда ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаган...»

ОЧЛ-2022 «Е» гуруҳи 5-тури доирасидаги «Насаф» - «Aс-Садд» учрашувидан олдин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда дарвозабон Aбдувоҳид Неъматов матбуот анжуманида иштирок этишди.

«Гуруҳимиздаги вазият ҳаммага маълум – эртага фақат икки жамоа эмас, балки тўрттала жамоа ҳам ғалаба учун ўйнайди. Чунки бизнинг гуруҳда ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаган.

Гуруҳдаги энг яхши ҳимоя чизиғи ҳам, энг ёмон ҳужум чизиғи ҳам бизда? Бу жуда тўғри. Бизда ҳужумда етарлича муаммолар бор. Лекин бу фақат ҳужумчиларни иши эмас, буни яхшилаш учун бутун жамоа ҳаракат қилиши керак», - дейди Бердиев.

«Эртанги ўйин икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Рақибни яхши ўргандик, ғалаба учун боримизни бериб, мухлисларимиз учун ҳаракат қиламиз. Олдимиздаги асосий вазифани ҳали бажарганимиз йўқ, гуруҳдан чиқишимиз керак», - дея Неъматовнинг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, «Насаф» ҳамда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби ўртасидаги учрашув 23 апрель, шанба куни соат 22:15да бошланади.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!