Ўзбекистонда оилавий боғчалар 50 нафаргача бола олиши мумкин бўлади
Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, эндиликда оилавий боғчалар 50 нафаргача бола олишлари мумкин бўлади.
Депутатлар кўриб чиқаётган «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон қонунига ўзгартишлар киритиш бўйича лойиҳада Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида кўпи билан эллик нафар мактабгача бўлган ёшдаги боланинг таълим ва тарбия олишига йўл қўйилиши белгиланмоқда.
Ҳозирча оилавий МТТда кўпи билан йигирма беш нафаргача боланинг таълим ва тарбия олишига йўл қўйилиши мумкин.
Аввалроқ Ўзбекистонда оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилиши маълум қилинганди. Қарорга мувофиқ,
оилавий нодавлат боғчаларда:
- қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ва махсус контингентлар сони тарбияланувчилар сонининг 70 фоизидан кам бўлганда, етмаган қисмига бошқа оилаларнинг болаларини қабул қилишга рухсат этилиши;
- тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилиши;
- тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилиши белгиланган ва 2020 йил 1 сентябрдан кучга кирган.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!