Қоронғи режим
Wednesday, 08 January 2025
Logo
Ўзбекистон: ОТМга кириш учун берилган имтиёзлар қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистон: ОТМга кириш учун берилган имтиёзлар қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистон ОТМларига кириш учун берилган имтиёзлар хатловдан ўтказилиб, қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қароридаги дастурда белгиланган.

Ҳужжатга кўра, ОТМларга кириш учун берилган имтиёзларни хатловдан ўтказиб, уларни қайта кўриб чиққан ҳолда ягона ҳужжатда қатъий рўйхатини шакллантириш ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланади.
Бунда:
  • ОТМларга ўқишга киришда имтиёзлар беришни тўлиқ рақамлаштириш ҳамда электрон платформа орқали амалга оширилишини йўлга қўйиш;
  • ўқишга киришда имтиёзлар беришнинг шаффоф тартибини белгилаш кўзда тутилган.

ОТМларга ўқишга кириш учун ижодий имтиҳонларни (жисмоний тарбия, рассомчилик ва.ҳ.к.) ҳамда якуний имтиҳонларни топширишда шаффофликни таъминлаш ва коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш ишлари амалга оширилади.

ОТМлардаги талабалар турар жойлари (ётоқхона) билан талабаларни таъминлаш ва жойлаштиришнинг электрон тизими жорий этилади.

Бундан ташқари, бир ОТМдан бошқа олийгоҳга кўчириш (шу жумладан, чет элдан) жараёнини рақамлаштириш, шунингдек, иккинчи мутахассисликка ҳамда ҳамкор чет эл олий таълим муассасалари билан келишилган ҳолда қўшма ўқув дастурларига қабул қилиш ва талабалар ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш чоралари кўрилади.

Ушбу ҳужжат муҳокамаси 15 майгача давом этади.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!