Шавкат Мирзиёев Мадинани зиёрат қилиб юрган ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳларидан бири – Масжидун Набавийни зиёрат қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Президент Матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев Муҳаммад (с.а.в.)нинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейи билан ҳам танишган.
Президент музейни кўздан кечириш асносида саудиялик олимлар билан Ислом дини тарихи, ўзбек ва араб халқларини боғловчи ришталар ҳақида фикр алмашган.
Доктор шайх Носир Заҳроний музейдаги маълумотлар буюк шахслар – Имом Бухорий ва Имом Термизий асарларидан олинганини айтган. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бу улуғ алломалар номи билан илмий марказлар ташкил қилингани, ислом маданияти обидалари асраб-авайланаётганини таъкидлаб, олимларни мамлакатга таклиф қилган.
Давлат раҳбари Мадинани зиёрат қилиб юрган ўзбекистонликлар билан ҳам суҳбатлашган. Шундан сўнг, Жидда шаҳрига жўнаб кетган.
Маълумот учун, Мадина ислом тарихидаги энг муҳим шаҳарлардан бири. Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) 622 йилда бу ерга кўчиб келган. Қуръони каримнинг энг катта суралари шу ерда нозил бўлган.
Масжидун Набавий пайғамбарнинг уйи атрофида қурилган улкан масжиддир. Бу ерда Расулуллоҳнинг ҳамда буюк саҳобалар – Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттобнинг қабрлари бор. Юксак ҳурмат юзасидан бу жой “Ҳужраи саодат” деб аталади.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!