Қирғизистон томони Ўзбекистон билан чегара келишуви тафсилотларини маълум қилди
- Ғовасой ҳудуди (Ғовасой дарёси ўтган ҳудуд) – 12 949 гектар;
- Ола-Буқа туманидаги Кўксерек қишлоғи – 105 гектар;
- Ола-Буқа туманидаги Баястан қишлоғи – 212 гектар;
- Унгар-Тоо тоғи – 35 гектар;
- Қорасув туманидаги Оқтош қишлоғи – 100 гектар;
- Ола-Буқа туманидаги Қорабелес қишлоғи – 25 гектар (аввал Ўзбекистон таркибида бўлган);
- Шаҳрихонсойнинг бир қисми – 19,5 гектар;
- Сўзак туманидан қўшимча 500 гектар;
- Ўзган туманидан қўшимча 500 гектар;
- Ўрта тўқай сув омбори – 1 009,5 гектар (тўлалигича);
- Ола-Буқа туманидаги Биринчи май ва Кўксерек қишлоқлари;
- Оқсой туманидаги Жетиген, Кербен ва «Аэропорт» қишлоқлари – 571 гектар;
- Ноокен туманидаги Шамалдисой қишлоғи – 1 088 гектар;
- Аравон тумани – 148 гектар;
- Қадамжой туманидаги Кўкдала ва Пилдириқ ҳудудлари – 1 013 гектар.
«Авваллари Кампирравот сув омборидан фақат Ўзбекистон фуқаролари фойдалана оларди. Энди эса бошқарув тенг йўлга қўйилади: икки давлатдан 4 кишидан бўлади. 70 йил давомида сув омборидан фойдаланишни Ўзбекистон мустақил белгилаб келди. Энди Қирғизистон фуқаролари сувдан эркин фойдалана олади: [экинларни] суғориш, ҳайвонларни суғориш, балиқ овлаш ва насос билан сув тортишлари мумкин бўлади», деди Ташиев.
«Биз ғалаба қозондик дея олмайман, аммо бир қарич жойимизни ҳам бермадик. Баъзилар ёмон ерларни олдик деяпти, ундай эмас, жуда яхши, ҳосилдор ерларни олдик. У ерларда ҳатто олтин ҳам бор, Ўзбекистон ўз вақтида олтита лицензия берган, шунга қарамай бу ерларни олишга муваффақ бўлдик», деди қўшни давлат МХҚ раиси.
10 октябр куни ижтимоий тармоқларда Қирғизистоннинг Ўзган туманида Кампирравот сув омборидаги ерлар Ўзбекистонга ўтаётганидан норози бўлган қирғизистонликлар тўплангани акс этган видеолар тарқалди.
Аввалроқ Садир Жапаров чегара масаласини ҳал қилишда биргина тумандагиларнинг фикри билан чекланиб қолмаслиги кераклигини айтганди.
Қирғизистонда чегара делимитацияси доирасида Ўзбекистон энг яхши жойларни олиб кетаётгани ҳақида айтиб келишади. Ўтган йилларда ҳам айнан сув омбор атрофидаги ерлар берилишидан норози бўлган қирғизлар кескин эътирозлар билдирганди.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!