ИИВ ёш қизалоқнинг мурожаати бўйича маълумот берди
Ижтимоий тармоқларда ёш қизалоқнинг қариндошлари қамалиб, ўзи чорасиз ҳолда қолганлиги тасвирланган видеолар тарқалди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ҳолат бўйича маълумот берди.
Бундан ташқари, юқорида тилга олинган фуқаро М.М. жорий йилнинг 20 июнь куни соат 15:40 да ўғли А.И., қизи З.Ғ. ҳамда жияни С.И.лар билан Асака туманлараро иқтисодий судига келиб, судда «Асакабанк» АЖ филиалидан А.И.га тегишли бўлган «Asaka Bread Svit» МЧЖга 500 млн. сўм кредит ажратиш бўйича қилган мурожаати рад этилганлиги сабабли суд залида «Асакабанк» АЖ Бобур филиали раҳбари Б.Ҳайдаровни ҳақоратлаб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб, уриб-дўппослашган.
Айбланувчи М.М. муқаддам судланиб, 1 йил 10 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, шунингдек у МЖтКнинг 183-моддаси билан 3 марта, 194-моддаси билан 1 марта, 40-моддаси билан 1 марта, 41-моддаси билан 3 марта, 211-моддаси билан 1 марта маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ҳозирда фуқаро М.М. Андижон вилоятидаги банклардан жами 738 млн. 210 минг сўм миқдорида кредит маблағларини қўлга киритиб, уларни қасддан тўламасдан келмоқда.
Унинг синглиси (интернет тармоқларида чиқиши уюштирилган қизчанинг онаси) М.С. муқаддам ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан судланган.
Жиноят иши бўйича 2022 йил 22 июнь куни М.М., А.И., С.М. (қизчанинг онаси) ва С.И.га нисбатан ЖКнинг бир қатор моддалари билан айблов эълон қилиниб, шу кунни ўзида М.М., З.Ғ., А.И. ва С.М.ларга нисбатан қамоққа олиш, вояга етмаган С.И.га нисбатан эса уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Айбланувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, фуқаро М.М. ва унинг жиноий шериклари бўлган оила аъзолари томонидан бошқа бир қатор ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этилганлиги аниқланган.
Эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган айбланувчи М.С.нинг ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаат қилган вояга етмаган қизи И.И. айни вақтда яқин қариндошлари — опаси, ҳоласи ва унинг турмуш ўртоғи қарамоғига топширилган.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!