Қоронғи режим
Logo

Ўзбекистон: 10 минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келади

Ўзбекистон: 10 минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келади

Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Ҳар 10 минг аҳолига энг кам шифокорлар сони Сурхондарё (15 нафар), Жиззах (16 нафар), Қашқадарё ва Наманган вилоятлари (18 нафардан) ҳисобига тўғри келмоқда:

1.Тошкент шаҳри — 75,9.

  1. Бухоро вилояти — 31,0;
  2. Навоий вилояти — 29,6;
  3. Хоразм вилояти — 27,8;
  4. Қорақалпоғистон Республикаси — 25,9;
  5. Самарқанд вилояти — 25,2;
  6. Андижон вилояти — 24,4;
  7. Тошкент вилояти — 22,4;
  8. Фарғона вилояти — 21,7;
  9. Сирдарё вилояти — 20,6;
  10. Наманган вилояти — 18,2;
  11. Қашқадарё вилояти — 17,9;
  12. Жиззах вилояти — 16,1;
  13. Сурхондарё вилояти — 15,0;

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг ёзишича, 2020 йил март ойи ҳолатига кўра, дунё бўйлаб ҳар 10 минг аҳолига 16 нафар шифокор тўғри келган. ЖССТ Европа минтақасидаги давлатларда ҳар 10 минг аҳолисига ўртача 34 нафар шифокор тўғри келиши маълум қилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда тез тиббий ёрдамнинг бир марталик ташрифи ўртача 150 минг сўмга тушиши, Қашқадарёда қўшни вилоятдан келиб, олис қишлоқда ишлаётган 28 ёшли шифокорга 30 млн сўм рағбат пули тўлаб берилгани тўғрисида хабар берилганди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!