Супер-контрактчилар қанча тўлаши керак?
Аслида табақалаштирилган тўлов-контракт суммасининг аниқ миқдорини ҳужжат топширилган ОТМдан билиш мумкин. Аммо керакли маълумотлар ёрдамида бўлажак талабанинг ўзи ҳам буни мустақил ҳисоблаш имкониятига эга.
Супер-контракт қандай ҳисобланади?
У 3 та тоифага бўлинган:
1-тоифага 4 баллгача етмай қолган абитуриентлар киради.
Бунда қуйидагича шкала қилинган:
- 1 баллгача етмаганлар базавий тўлов-контрактининг 1,5 баробарини;
- 1,1 баллдан 2 баллгача етмаганлар 2,0 баробарини;
- 2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар 2,5 баробарини;
- 3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар эса 3,0 баробарини тўлайди.
Масалан, математика йўналишида 1,5 балл етмай қолди дейлик. Бундай вазиятда ўша абитуриент 2 баробар тўлайди. Жадвалга қарасак, математика йўналишида контракт нархи 6,412 610 сўм. Демак, математика йўналишига 1,5 балл етмай қолган абитуриент 12 млн 825 минг сўм супер-контракт тўлайди (2 х 6.412.610).
2-тоифадагилар кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмай қолган ва ўзи минимал ўтиш балли (56,7 балл)дан кўп балл тўплаганлар ҳисобланади.
Бундай абитуриентлар супер-контракт учун йўналишига қараб жадвалда кўрсатилган оддий контрактнинг минимум 8, 10, 12, 15, 17 ёки 25 баробарини тўлайди.
Масалан, иқтисод йўналишига кириш балли 150 балл бўлди дейлик. Абитуриент 70 балл тўплади. Демак, унга 4 баллдан ортиқ етмай қолган, ўзи ҳам 56,7 баллдан кўпроқ тўплаган. Иқтисод йўналишига минимум супер-контракт 10 баробар этиб белгиланган. Стипендиясиз оддий контракт нархи эса 9,129 930 сўм.
Иқтисод йўналиши учун супер-контракт миқдори минимум 91 млн 299 минг сўм (10 х 9,129 930).
Айтганча, ўтиш баллига 4 баллдан кўпроқ етмай қолган ва 56,7 баллдан кўп тўплаганларнинг ҳаммасига бир хил нарх бўлади. Яъни 5 балл етмаган ҳам, 50 балл етмаган ҳам бир хил тўлайди. Ўшанчун менга 10 балл етмади, менга 30 балл етмади, қанча бўлади, деб сўрашдан фойда йўқ.
3-тоифага эса 56,7 баллдан кам тўплаганлар киради.
Бундай абитуриентлар супер-мупер контрактда ўқиши мумкин, фақат камида 2-тоифадагилар тўлайдиган сумманинг 2 баробарини тўлашади.
Масалан, абитуриент иқтисод йўналишига топшириб, 40 балл тўплаган, яъни 56,7 баллдан кам. Демак, у камида 182 млн 598 минг сўм тўлаши керак (2 х 91,299 300).
Яна бир жиҳат, айтайлик, абитуриент 54 балл олди. Кириш балли эса 57 балл бўлди. Шунда 3 балл етмаган бўлса, супер-контрактни камроқ тўлайдими? Йўқ, 56,7 балл, яъни минимал ўтиш баллидан кам тўплангани учун икки карра кўпроқ супер-контракт тўланади. Кириш баллига қанча етмагани аҳамиятсиз.
Эслатиб ўтамиз, имтиёз олган, лекин кира олмаган абитуриентлар учун умумий кириш баллига қараб супер-контракт нархи белгиланади, имтиёзлиларнинг ўтиш баллига қараб эмас.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!