Қоронғи режим
Logo

Яна тақирбош мураббий

Яна тақирбош мураббий

«Аякс» клуби раҳбарияти бош мураббий лавозимига Альфред Шрёдер расман тасдиқланганини эълон қилди. Амстердам жамоаси расмий сайтида берилган хабарга кўра, нидерландиялик 49 ёшли мутахассиси билан 2 йиллик шартнома тузилди. Томонлар муддатни автоматик равишда яна бир мавсумга узайтиришлари мумкин.

Альфред Шрёдер «Аякс»дан «МЮ»га йўл оладиган Эрик тен Хаг ўрнини эгаллайди. У мавсум-2018/2019да айнан Амстердам клубида тен Хаг ассистенти ролини бажарганди. Шрёдер кейинчалик «Барселона»да Роналд Куманга ёрдам берди. 2022 йилнинг январь ойида эса Бельгия лигаси иштирокчиси - «Брюгге» бошқарувини қўлга олганди.

Факт. Қизиқарли маълумот: «Аякс» раҳбарияти охирги вақтларда фақат тақирбош мураббийларни танламоқда. Ҳар ҳолда, Амстердам жамоа­си бошқарувида ишлаган (ишлайдиган) охирги 4 нафар мутахассиснинг ҳеч бирида сочи йўқ. Булар - Петер Бош, Марсел Кейзер, Эрик тен Хаг ва Альфред Шрёдер. Нима, Нидерландия грандининг муваффақияти сири шумикан...?  

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!