Қоронғи режим
Wednesday, 08 January 2025
Logo

Ишонаверинг, Қашқадарёда ҳайдовчи 201 км/соат тезликда ҳаракатланди...

Ишонаверинг, Қашқадарёда ҳайдовчи 201 км/соат тезликда ҳаракатланди...

ЙҲХХ тақдим этган суратда “учар” ҳайдовчининг автомобили сурати кўринмаган. Бошқа бир суратда қора рангли “иномарка” 70 км/соат тезлик чеклови ўрнатилган жойда (аҳоли яшаш пункти бўлиши мумкин) 166 км/соат тезликда ҳаракатлангани кўринади. 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Қашқадарё вилояти йўлларида автомобилларнинг юқори тезликда ҳаракатлангани махсус қурилмаларда қайд этилганига оид суратларни тақдим этди.

Суратлардан бирида кўринишича, 29 апрел куни соат 11:39да тезлик чеклови 100 км/соат бўлган ҳудудда 201 км/соат тезда ҳаракатланган автомобил аниқланган.
Суратда автомобил русуми, давлат рақами ва воқеа жойи акс этмаган. ЙҲХ хабарида ҳам бу борада маълумот берилмаган.

Суратдан кўриш мумкинки, йўлнинг ҳайдовчи 201 км/соат тезликда ҳаракатланиб ўтган қисмидан бир дақиқада камида 7та машина ўтган, бу эса йўлда ўша вақтда бошқа машиналар ҳам кам бўлмаганини англатади.

Яна бир суратда эса қора рангли “иномарка” (суратда рақами яшириб қўйилган) 30 апрел куни тезлик чеклови 70 км/соат бўлган йўлда соатига 166 км тезликда ҳаракатлангани кўринади.

“Кўплаб ЙТҲларда транспорт воситалари таниб бўлмас ҳолатга келиб қолиши, инсонлар тан жароҳати олиши ёки вафот этишига айнан тезлик сабаб бўлган.

Тезлик ортгани сайин — унинг натижасида юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатлари ҳам ортиб боради. Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига риоя қилишларини сўраймиз. Унутманг! Сизни уйда яқинларингиз кутмоқда”, – дейилади ЙҲХХ ахборотида.

Қонунчиликка кўра, белгиланган тезликни соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши 9 БҲМ (2 млн 430 минг) сўм жаримага сабаб бўлади. Худди шу қоидабузарлик бир йил ичида такрор содир этилса, ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум қилинади ва 25 БҲМ (6 млн 750 минг) жаримага тортилади.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!