Қоронғи режим
Logo

Сардор Умурзоқов ҳокимлар ва бошқа раҳбарларни жиддий огоҳлантирди

Сардор Умурзоқов ҳокимлар ва бошқа раҳбарларни жиддий огоҳлантирди

Айни вақтда Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов ҳокимлар, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда. 
Қайд этилишича, ўта танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда Президент томонидан агросаноат мажмуи бўйича қўйилган вазифалар ҳал қилинмаётгани, мутасаддиларнинг бу борадаги масъулиятини янада ошириш, ижро интизомини сўзсиз таъминлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар кластерлар ишига аралашмаслиги, маъмурий босим ўтказмаслиги, балки бирламчи эътиборини мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда турмуш шароитларини ва инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорлик, айниқса кичик ва оилавий бизнесни қўллаб-қувватлашга, одамларни қийнаётган масалаларни ҳал қилишга қаратиши шартлиги ҳақида қатъий огоҳлантирилмоқда.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!