Тошкент вилояти ИИББ «йигит талашиб уришгани» айтилган қизлар жанжалига изоҳ берди
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Паркент туманида ёш қизларнинг бир-бирларини уриб жанжаллашгани акс этган ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Мазкур ҳолат туман ИИБ ходимлари томонидан ўрганилди. Маълум бўлишича, видеодаги воқеа 2022 йилнинг июнь ойида Паркент тумани 43-мактабнинг 2 нафар — 2003 ва 2004 йилларда туғилган битирувчи (ўқувчи) қизлари ўртасида келиб чиққан. Шу кунга қадар улар ёки яқинлари томонидан ички ишлар органларига мазкур воқеа билан боғлиқ мурожаат ёки ариза келиб тушмаган.
Воқеа жанжални томоша қилган йигит (2002 йилда туғилган С.З.) томонидан тасвирга олинган ва бугунги кунга келиб интернет тармоқларида тарқатилган.
Ўрганиш давомида ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлгани сабабли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ЖИБ Паркент тумани судига юборилди.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!