Қоронғи режим
Saturday, 11 January 2025
Logo

Ўзбекистонда барча вазирликлар штатлари 30 фоизгача қисқартирилади

Ўзбекистонда барча вазирликлар штатлари 30 фоизгача қисқартирилади

Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича қарор имзолади. Унга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб барча вазирликларнинг штатлари 30 фоизгача қисқартирилади

Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши мазкур фармон амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлаш учун масъул этиб белгиланди:

  • ижро этувчи ҳокимият органлари штат бирликлари, шу жумладан, раҳбар лавозимларини 30 фоизгача мақбуллаштириш ва адолатли меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш;
  • маъмурий ислоҳотлар доирасида трансформация қилинаётган ижро этувчи ҳокимият органларининг мазкур фармонда белгиланган янги талаблардан келиб чиққан ҳолда самарали фаолиятини йўлга қўйиш;
  • раҳбарларнинг молиявий ва институционал мустақиллигини ошириш орқали ҳудудлар билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш;
  • республика ижро этувчи ҳокимият органларининг функцияларини тартибга солиш орқали уларни камида 10 фоизга қисқартириш;
  • хусусий секторга ўтказиладиган давлат функциялари сонини камида 3 баробарга ошириш, давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг механизмларини кенг жорий этиш;
  • ижро этувчи ҳокимият органларининг тизимида раҳбар ва ижрочи ходимларнинг муносиб нисбатига эришиш;
  • раҳбарларнинг аҳоли таклифлари асосида фаолиятини йўлга қўйиш ва жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини кучайтириш.

Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши (Сардор Умурзоқов) мазкур фармондан келиб чиққан ҳолда маъмурий ислоҳотлар биринчи босқичида республика ижро этувчи ҳокимият органларини 2023 йил 1 январга қадар, иккинчи босқичида эса маҳаллий давлат ҳокимияти органларини 2023 йил 1 апрелга қадар ислоҳ қилиш бўйича чоралар кўрилишини таъминлайди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!