Қоронғи режим
Saturday, 11 January 2025
Logo

Ўзбекистонда вазирликлар сони 25 тага етди. Сўнгги 6 йилда улар 11 тага кўпайди

Ўзбекистонда вазирликлар сони 25 тага етди. Сўнгги 6 йилда улар 11 тага кўпайди

Туризм ва спорт вазирлиги негизида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги тузилмоқда.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган мажлисда эса Спортни ривожлантириш вазири лавозимига Адҳам Икромов номзоди ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов эса туризм ва маданий мерос вазири лавозимига маъқулланган. Эндиликда Ўзбекистонда вазирликлар сони 25 тага етди ва бу кўрсаткич Марказий Осиёда, шунингдек, МДҲ давларлари орасида ҳам энг кўпидир.

2016 — 2022 йиллар давомида республикамизда вазирликлар сони 11 тага ортган.

2021 йилда эса “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида” ги Президент қарори чиққан.

Шу пайтгача Ўзбекистон Республикасида вазирликлар сони 24 та бўлиб,  24 та бинода иш фаолиятини олиб боришарди. 

Бундан ташқари, вазирларимизнинг ўринбосарлари ҳам бор. Уларнинг умумий сони 109 нафар. Ҳар бир вазирлик алоҳида бино ҳамда вазир ва вазир ўринбосарлари хизмат машиналари билан таъминланган. Энг кўп 8 нафар ўринбосарга эга вазир Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳисобланади. Кейинги ўринда эса 7 нафар ўринбосарга эга ички ишлар вазиридир.

ВАЗИРЛИКЛАР РЎЙХАТИ

1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 

2. Ички ишлар вазирлиги 

3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

5. Адлия вазирлиги 

6. Мудофаа вазирлиги 

7. Молия вазирлиги 

8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 

9. Халқ таълими вазирлиги 

10. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 

11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 

12. Қурилиш вазирлиги

13. Ташқи ишлар вазирлиги 

14. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

15. Сув хўжалиги вазирлиги

16. Маданият вазирлиги 

17. Инновацион ривожланиш вазирлиги  

18. Транспорт вазирлиги

19. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 

20. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

21. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

22. Энергетика Вазирлиги

23. Мактабгача таълим вазирлиги 

24. Туризм ва маданий мерос вазирлиги

25Спортни ривожлантириш вазирлиги

Манба: Rost24.uz

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!