Қоронғи режим
Logo
Ўзбекистон аҳоли даромади ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган мамлакатлар қаторига киришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон аҳоли даромади ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган мамлакатлар қаторига киришни режалаштирмоқда

Владимир Норов БМТ Бош ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли жадал демократик ислоҳотларга тўхталиб ўтди.  
ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, 2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясининг амалга оширилиш жараёни ҳақида маълумотлар ҳавола этилди. Мазкур дастурий ҳужжат Ўзбекистонда ўтган беш йил ичида амалга оширилган ислоҳотлар натижаларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, у демократик жараёнларни чуқурлаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишга қаратилган.

Бундан ташқари, Стратегия Барқарор ривожланиш мақсадларини жадал ва ҳар томонлама амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган.

Хусусан, 2030 йилга келиб, Ўзбекистон камбағаллик даражасини икки баравар камайтириш, барча муҳтожларни қамраб олган ҳолда ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, аҳоли даромади ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган мамлакатлар қаторига киришни режалаштирмоқда.

Бош ассамблея 77-сессияси иштирокчиларининг эътибори Ўзбекистонда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларга қаратилди. Мазкур жараёнларнинг асосий маъно ва мазмуни «Инсон шаъни ва қадр-қиммати учун» тамойилида акс этгани таъкидланди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!