Қоронғи режим
Logo
1 апрелдан «UzAuto Motors» автомобилларини харид қилишда янги тартиб жорий қилинади

1 апрелдан «UzAuto Motors» автомобилларини харид қилишда янги тартиб жорий қилинади

«Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш жараёнига ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (78-сон, 21.02.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 апрелдан «UzAuto Motors» АЖ томонидан автомототранспортни харид қилиш бўйича шартнома тузган шахсга автоматик равишда расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумотни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизматига фақат электрон шаклда тақдим этиш амалиёти жорий қилинади.

Мазкур тартиб орқали автомобиль сотиб олишда ҳаққоний харидорларга устуворлик берилади. Яъни, фуқароларнинг автомототранспорт сотиб олиш учун олган шартномаларини бошқа шахсларга сотишининг олди олинади. Шартнома кимнинг номига расмийлаштирилиб Йўл ҳаракати хизмати базасига киритилган бўлса, автотранспорт ўша шахс номига расмийлаштирилади
***

Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни «Автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. 

Киритилган ўзгартиришларга кўра, автомобилларни олиб киришдаги божхона тўловлари ставкалари икки босқичда пасайтирилади. Ҳужжат имзоланган пайтдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар божлар икки ёки ундан ортиқ бараварга пасайтирилади. Гап нафақат божни, балки автомобилнинг двигатель қувватини ҳисобга олинадиган қўшимча коэффициэнтларни камайтириш ҳақида ҳам кетмоқда. 2023 йил 1 январдан божхона ставкаси 15 фоиз даражасида қолади, қўшимча коэффициент ҳам пасайтирилади.

Бундан ташқари, божлар фақатгина Ўзбекистон чегарасидан олиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги автомобилларга тааллуқли бўлади (бунгача — 3 йилдан ошмаган).

Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига тўрт кун муддатда импорт автомобилларига божхона божи ставкаларини камайтириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқишни топширган эди. Президент, шунингдек, автомобиллар импорти учун божхона божларини босқичма-босқич нол ставкага қадар тушириш зарурлигини ҳам таъкидлаган эди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!