Ана, холос! «Бу – менинг имкониятим!»
«Уиган» дарвозабони Бен Эймос ҳеч қачон ўрнига мухлислардан бири даъвогарлик қилиши мумкинлиги ҳақида ўйламагани аниқ. Лекин бу ҳаёт турфа хил ҳолатларга тўла... Хуллас, Эймос «Аккрингтон»га қарши баҳсда жароҳатга йўлиқди ва у шифокорлардан тиббий ёрдам олаётган вақт дарвозабон либосини кийиб олган мухлислардан бири фаоллик билан чигилёзди машғулотларини бошлаб юборди...
30 ёшли Нэйтан Конвей ўйиндан кейин ўз хатти-ҳаракатини оддий изоҳлади: «Тўғриси, дарвозабонимиз жароҳатлангач, буни ўзим учун яхши имкониятдек кўрдим». Гап йўқ, аммо у шунчаки, «Уиган» мухлиси ва табиийки, клуб қайдномасида номидан нишона ҳам йўқ. Конвей буларга эътибор қаратмай, иштиёқ билан енгил машқларни бажаришга киришди. Ҳаттоки, ижтимоий тармоқларда унинг ҳаракатлари акс этган видеолар тўлиб кетди. Таъкидланишича, Нэйтан ўйиндан олдин дўстлари билан маҳаллий барга кирган. Хуллас, ҳамроҳлари ўша жойда ҳаваскор киперга «Уиган» клуби дарвозабонлар либоси тўлиқ тўплами кераклигини тушунишган. Шу тариқа улар бардан чиқиб, клуб дўконидан керакли формаларни сотиб олишган.
Воқеаларнинг кейинги ривожига тўхталсак, «Уиган» дарвозабони тиббий ёрдамдан кейин ўз жойига қайтди, унинг ногаҳоний ўринбосари эса трибунага. Ҳа, Конвейнинг ўйлагани амалга ошмади, муҳими, у мухлислар олқишига сазовор бўлди, жамоа бош мураббийи ҳам қўлини қаттиқ қисиб қўйди. Конвей энди кейинги учрашувларга майдон футболчиси формасида келишни режалаштирмоқда...
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!