Қоронғи режим
Logo
Январь ойида Европа давлатларида рекорд даражада баланд ҳарорат кузатилмоқда

Январь ойида Европа давлатларида рекорд даражада баланд ҳарорат кузатилмоқда

Йил эндигина бошланди, бироқ Европада юқори ҳарорат бутун қитъа бўйлаб тарқалиб, кўп давлатларда қиш фаслидаги об-ҳаво рекордларини янгилади.

Иқлимшуносларнинг маълум қилишича, Европанинг камида саккизта давлати —  Лихтенштейн, Чехия, Полша, Нидерландия, Беларус, Литва, Дания ва Латвияда январь ойининг энг иссиқ куни қайд этилган. 

Кўпинча қор билан қопланадиган шаҳарларда ҳарорат одатда ёзда кузатиладиган даражага кўтарилди.  

1 январь куни Лихтенштейн пойтахти Вадузда Цельсий бўйича 20 даража , Чехиянинг Яворник шаҳрида 19,6 даража ва Польшанинг Жодловник қишлоғида 19 даража иссиқлик кузатилди. 

Украинада ҳам январь ойида  юқори ҳарорат қайд этилди. 

Буюк Британиянинг Met Office маълумотларига кўра, ҳарорат меъёридан анча юқори экани инобатга олинса, ҳозирги об-ҳаво ҳодисаси ўтган ёзда Европанинг катта қисмида кузатилган жазирама иссиқ тўлқинларидан ҳам экстремалроқдир. Иссиқлик Европанинг Осиё билан чегараларидан тортиб Испания шимолигача бўлган катта ҳудудни қамраб олган. 

Олимлар экстремал об-ҳаво ҳодисалари тез-тез ва кучайиб бораётганидан огоҳлантирмоқда. 

"Қазиб олинадиган ёқилғиларни ёқиш натижасида ўртача глобал ҳароратнинг ошиши ҳарорат рекордларини янгилайди",  деди Met Office иқлимшуноси Ребекка Оукес. 

Рекорд даражадаги ҳарорат метеорологларни хавотирга солди, аммо бу ҳодиса қитъани қамраб олган энергия инқирозини юмшатишга ҳам ёрдам бермоқда. 

Бу иссиқ об-ҳаво тўлқини газга бўлган талабнинг пасайишига олиб келди ва бу табиий газ нархининг ўтган йилнинг февраль ойида Россия босқини бошланганидан бери энг паст даражага тушишига ёрдам берди. 

Бироқ, илиқ об-ҳаво Европа ҳаётига бироз енгиллик келтириши мумкин бўлса-да, метеорологлар огоҳлантиришича, бу иқлим ўзгаришининг хавотирли белгиларидан биридир.

Манба: azon.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!