Йиғлаётган болани юпатишнинг энг осон йўллари
Ёш боланинг «намунали чиқишлари»дан, ҳатто энг сабрли ота-оналар ҳам чарчайди. Бизнинг ғояларимиздан фойдаланинг – мана кўрасиз, вақт ўтиши билан бола вазминлигингизни кўриб, томоша кўрсатишдан тўхтайди.
Бола йиғлаяптими? Унга халал берманг ва тўхтатишга уринманг: жараённи қийинлаштириб юборасиз. Масалан, ундан паст овозда йиғлашни илтимос қилинг (акс ҳолда, «қўшнилар югуриб келади», «мушук қўрқади»). Гўдакни чалғитиш учун шахсий ўрнак кўрсатишингиз мумкин. Ва бола вазифани бажаришга ҳаракат қилгунча, жазаваси ҳам тамом бўлади.
Уйда ҳам, кўчада ҳам бир хилда ижобий самара берувчи универсал усул. Бола эндигина йиғлашмоқчи бўлганида мушукникидек ёки қушлардек овоз чиқаринг. «Ким бу? Уни излаймизми?» деб айтинг ва излашга киришинг.
Диққатни нарсаларга қаратиш
Бола йиғлаётганда маълумотларни қабул қилишнинг асосий йўлларини қўллаб, диққатини чалғитиш керак. Энг оддийси – нигоҳни қўллаш: «Қара, анови узоқдаги катта яшил нарса нима? Э-э-э, қор устидаги бу излар кимники? Қара, юлдуз учгандек бўлди...» Бу вазиятда кўзингиз нимага тушса, ўша нарсани қўллашингиз керак.
«Разведкачилар»
Боланинг эшитиш қобилиятини қўллаб кўриш ҳам мумкин. Унинг диққатини бошқа товушларга қаратишга ҳаракат қилинг: «Эшитяпсанми, қушлар гаплашаётганга ўхшайди. Жим, кимдир тақиллатяпти, балки Қорбободир?..» Бу йўналишда чексиз хаёлпарастликка берилиш мумкин!
Кичкиналардек...
Болалик хархашаси пайтларида болага қизиқтирувчи овозда, лекин меҳрибонлик билан айтинг: «Энди сен чақалоқ бўласан, майлими?» Ва у бу нимани билдиришини англагунча, кўз ёшларига қарши «дастур»ингизни бошланг. Фарзандингизга худди чақалоқдек муомалада бўлинг: уни йўргаклаётгандек қилиб кўрсатинг, «Кичкитойим» деб эркаланг, бошини силанг. Мана кўрасиз, иккалангиз ҳам хурсанд бўласизлар.
Detstrana.ru, xabar.uz сайти маълумотларидан фойдаланилди
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!