Айрим бож ставкалари камайтирилмоқда
Ўзбекистонда давлат божи ставкалари миқдорларини унификация, оптимизация қилиш ва камайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида белгиланмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси билан қуйидагилар белгиланмоқда:
биринчидан, нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат божини ундиришда ёки давлат божини тўлашдан озод қилишда айрим тушунмовчиликлар келиб чиқмоқда.
Ушбу лойиҳа билан давлат божидан озод қилиш, давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятларига аниқлаштирувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда;
иккинчидан, нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган айрим тўловлар миқдорининг дифференсиал тарзда ҳисоблаб чиқариш тартиби уларни ундиришда тафовутлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Мазкур лойиҳа билан нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун белгиланган бир қатор давлат божи миқдорларининг ставкалари оптималлаштирилмоқда.
Масалан, автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш автотранспорт учун 810 минг сўм (3 БҲМ) миқдорида белгиланмоқда. Амалиётда бу йили ва от кучига қараб 2,7 млн сўмгача борар эди.
Кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни расмийлаштириш Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида 405 минг сўм (1,5 БҲМ) миқдорида белгилаш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, қонун билан айрим ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилиш асослари белгилаб берилади.
Муҳокама 16 декабрга қадар давом этади.
Манба: qalampir.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!