Қоронғи режим
Logo
Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар кўпая бошлади

Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар кўпая бошлади

Ўзбекистонда 2023 йил 1 май ҳолатига кўра банкларнинг муаммоли кредитлари тўғрисида маълумот берилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди
Унга кўра, банклардаги жами кредит портфели 413,4 трлн сўмга етган. Бу ўтган ойга нисбатан 4,8 трлн сўмга кўпроқ дегани. Апрель ойида умумий муаммоли кредитлар (NPL) 425 млрд сўмга кўпайиб, 14,8 трлн сўмга етган.

Март ойида банклардаги умумий NPL февраль ойига нисбатан 710 млрд сўмга камайиб, 14,3 трлн сўмни ташкил қилган эди. NPL миқдори жорий йил бошидан бери биринчи маротаба пасайган. Январда муаммоли кредитлар кўрсаткичи 920 млрд сўмга, февралда эса 160 млрд сўмга кўпайган эди.

Банклар орасида NPL миқдори энг кўп “Миллий банк”да сақланиб қолмоқда ва ўтган ойга нисбатан бир оз кўпайган — 2,8 трлн сўм. 

NPL улуши бўйича энг баланд кўрсаткич ҳамон “Ўзагроэкспорбанк”да — банкнинг жами кредитлардаги NPL улуши 85,1 фоизни ташкил қилди.

Аввалроқ Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар йил бошидан бери биринчи марта камайгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!