Марказий банк аҳолининг тўловларидан ундириладиган комиссиялар миқдорини чекламоқчи
Президентнинг жорий йил 9 мартдаги ПҚ–88-сон қарори билан 2023 йил 1 майдан бошлаб бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъий назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилиши белгиланган эди.
Шунингдек, мазкур ҳужжатда воситачилик ҳақи (йиғимлар) миқдори тўлов суммасининг бир фоизигача, бироқ жами суммаси Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлиши ҳам назарда тутилган.
Шу муносабат билан Марказий банк Бошқаруви аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда олинадиган воситачилик ҳақининг чегаравий миқдорини белгилаш ҳақидаги тегишли қарори лойиҳасини эълон қилди.
Унга кўра, қуйида кўрсатилган тўловларни амалга оширишда тўлов хизматлари учун воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизидан ошмаслиги белгиланяпти:
- Барча турдаги давлат божи ва маъмурий жарималар бўйича тўловлар;
- Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматларига тўловлар;
- Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, қайта тайёрлов, малака ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларига тўловлар;
- Барча турдаги коммунал хизматлар учун тўловлар;
- Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича ундириладиган тўловлар;
- «E-auksion» электрон савдо платформаси ва «K-Savdo» автоматлаштирилган ахборот тизимига тўловлар;
- Авиа, темир йўл ва бошқа жамоат транспортларига чипталарни харид қилишдаги тўловлар.
Яъни эндиликда аҳоли юқорида санаб ўтилган ташкилотларнинг бирортасига қанча тўлов қилишидан қатъий назар, банклар улардан БҲМнинг 20 фоизи (60,6 минг сўм)дан ортиқ комиссия ундира олмайди.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!