Қоронғи режим
Logo

Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганларга 5 ойда қарийб 11 млрд. сўм мукофот пули берилган

Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганларга 5 ойда қарийб 11 млрд. сўм мукофот пули берилган

2023 йил январь-май ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 61 286 та мурожаат келиб тушган.

Шундан:

  • 57 202 таси харид чеки бермаслик;
  • 2 435 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
  • 97 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
  • 1 552 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатларнинг 34 412 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субектида текширув давом этаётганлиги сабабли қайтарилган.

Мурожаатлар асосида 22 569 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,6 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Натижада, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 2023 йил давомида тўланган мукофот суммалари 21 942 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 10,9 млрд сўмга етди. 

Ҳудудлар кесимида энг кўп мукофот пуллари Тошкент шаҳри (3,4 млрд сўм) ҳамда Самарқанд (1,3 млрд сўм), Тошкент (975 млн сўм) ва Қашқадарё (955 млн сўм) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!