Қоронғи режим
Logo
Ўзбекистонда доллардаги кредитлар учун фоиз ставкалари рекорд даражага етди

Ўзбекистонда доллардаги кредитлар учун фоиз ставкалари рекорд даражага етди

Март ойида Ўзбекистон банкларида чет эл валютасидаги (асосан доллар) кредитлар бўйича фоиз ставкалари рекорд даражада юқори бўлди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди
Хорижий валютадаги узоқ муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси ўтган ой 8,9 фоизни ташкил қилган. Бу ўтган ойга нисбатан 0,8 фоизга, бир йил олдинги кўрсаткичга нисбатан эса 2,7 фоизга кўпроқ.   

Қисқа муддатли кредитлар фоизи ҳам бир йилда 2,5 фоизга ошиб 8,7 фоизни ташкил қилган. Улар 2019 йилнинг декабрида ҳам ўртача 8,7 фоиздан ажратилган эди.

Фото: Марказий Банк

Чет эл валютасидаги кредитлар фоизи юқори бўлишига қарамасдан аҳоли омонатлари учун ўртача фоиз ставкалари март ойида пасайиб, 4,2 фоиз бўлган. 
Компаниялар учун омонатлар эса йил бошидан бери 1,1 фоизга пасайиб, 3,2 фоиз бўлиб турибди. Аввалроқ Ўзбекистонда март ойи учун энг фойдали истеъмол кредитлари рейтинги эълон қилинганди.

 

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!