Қоронғи режим
Logo
Беш нафар талабанинг ўлимига боғлиқ иш бўйича суд ҳукми ўқилди

Беш нафар талабанинг ўлимига боғлиқ иш бўйича суд ҳукми ўқилди

Қишнинг сўнгги кунларида Тошкентнинг Юнусобод туманида ижарада яшаётган беш нафар талаба номаълум моддадан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар тарқалганди.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2-босқич талабалари — Мавлонбек Усмонов, Раҳматуллоҳ Солиев, Давронбек Ғофуров, Сингапур университети 2-босқич талабаси Оятуллоҳ Иброҳимов ҳамда Тошкентдаги ИНҲА университети 1-босқич талабаси Сардор Ҳакимжонов — уларнинг ҳаммаси Андижон вилоятидан эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида талабаларни ижарага қўйган уй эгасига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Республика Суд тиббиёт экспертизаси Тошкент шаҳар Морфология бўлимининг хулосасига кўра, ижарачиларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш натижасида ўткир нафас ва юрак, қон-томир етишмовчилиги сабаб бўлгани аниқланган. Уларнинг қонида токсик концентрацияси турли фоизларда бўлган корбокси-гемоглабин моддаси топилган.

Бундан ташқари, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 2021 йил 23 апрелдаги комплекс экспертиза хулосасига кўра, уйнинг хоналарида ўрнатилган газ ускуна ва жиҳозлари техник ва меъёрий қоида талабларига асосан ўрнатилмагани, амалдаги талабларга жавоб бермаслиги, газ ускуна ва жиҳозлари ўрнатиш техник талабларига жавоб бермаслиги, газ ускунаси ва жиҳозларининг дудбўронлари ёниш маҳсулотларини чиқиш йўналишлари тўғри ўрнатилмагани амалдаги талабларга жавоб бермаслиги аниқланган.

Судланувчи – уй эгаси Жиноят кодексининг 102-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, унга шу модда билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Манфаатдор томонларга етказилган моддий ва маънавий зарар бўйича фуқаролик иш юритуви тартибида фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканликлари тушунтирилган.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!