![Ўзбекистонда банклар орқали нақд пул айланмаси 500 трлн сўмдан ошди ва....](https://zakovat.uz/public/default-image/default-730x400.png )
Ўзбекистонда банклар орқали нақд пул айланмаси 500 трлн сўмдан ошди ва....
2022 йил январь—сентябрь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 503 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.
Банк кассаларига нақд пул тушумлари 244,3 трлн сўмни, чиқим қилинган нақд пуллар 258,7 трлн сўмни ташкил этди.
Жорий йилнинг январь—сентябрь ойларида банк кассаларига жами нақд пул тушумлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,7 фоизга ошгани кузатилди.
Нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси (млрд сўм):
Жами тушумлар таркибида савдо ва хизматлар соҳасидан тушумлар улуши 3,4 фоиз бандга камайиши кузатилди.
2022 йилнинг 9 ойида савдо ва хизматлар соҳасидан жами тушумлар 183,1 трлн сўмни ташкил қилиб, шундан 62,6 фоизи (114,6 трлн сўм) нақд шаклда, 37,4 фоизи (68,5 трлн сўм) терминаллар орқали банк ҳисоб рақамларига кирим қилинди.
Ўтган йилнинг шу даврида мос равишда 64,4 фоизи (89,9 трлн сўм) нақд шаклда, 35,6 фоизи (49,6 трлн сўм) терминаллар орқали банк ҳисоб рақамларига кирим қилинган.
Жорий йилнинг январь—сентябрь ойларида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 41,8 фоизга (76,2 трлн сўм) кўпайди.
Банклардан нақд пулдаги чиқимлар ҳажми ва уларнинг мақсадлари бўйича таркибий динамикаси (млрд сўмда):
Ушбу ўсишнинг асосий қисми банк карталаридан нақд пул ечиш миқдори 38,6 трлн сўмга (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 57,7 фоиз), аҳолининг омонат ҳисоб рақамларидан нақд пуллар олиш ҳажмининг 4,9 трлн сўмга (38,7 фоиз) ва банклар томонидан нақд чет эл валютасини сотиб олиш операцияларини 17 трлн сўмга (35,6 фоиз) ошиши ҳисобига юзага келди.
****
Жорий йилнинг 9 ойи давомида банк карталарига кирим қилинган маблағлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 88,7 фоизга (179,8 трлн сўмга) ошиб, 382,6 трлн сўмни ташкил қилди.
Ушбу маблағларнинг 125,6 трлн сўми — пенсия, нафақа ва иш ҳақи тўловлари, 121,9 трлн сўми — картадан картага ўтказмалар, 79,1 трлн сўми — нақд пулда ва омонат ҳисобварақларидан банк карталарига кирим қилинган маблағлар ҳиссасига тўғри келган.
Ушбу даврда банк карталаридаги 105,5 трлн сўмлик (27,6 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.
Банк карталарига келиб тушган маблағлар ва уларни нақдлаштириш ҳажмлари динамикаси (млрд сўмда):
Банкларга тушган нақд пулларнинг уларга бўлган талаб ўртасидаги фарқ Марказий банк томонидан муомалага қўшимча нақд пулларни чиқариш орқали таъминлаб борилди.
Марказий банк томонидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида муомалага қўшимча 15,1 трлн сўм нақд пуллар чиқарилди ва 1 октябрь ҳолатига нақд пулларнинг умумий пул массасидаги улуши 25,1 фоизни ташкил этди.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!