Қоронғи режим
Wednesday, 08 January 2025
Logo

Оилаларимизнинг аксарияти 2 фарзандли ёхуд ўсмирлар сафи қанча?

Оилаларимизнинг аксарияти  2 фарзандли ёхуд ўсмирлар сафи қанча?

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—май ойларидаги ҳолатга кўра, 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлар (оилалар) 75,3 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Шундан:
  • бир болалилар — 23,3 фоиз;
  • икки болалилар — 26,3 фоиз;
  • уч болалилар — 18,3 фоиз;
  • тўрт ва ундан кўп болалилар — 7,4 фоиз.

Кузатув натижаларига кўра, 24,7 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача бўлган болалар мавжуд эмас. 
2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 35 миллион 433 минг 772 кишини ташкил этганди. Доимий аҳолининг 17 607 934 нафари аёллар, 17 825 838 нафари эркаклардир. Шунингдек, мамлакатда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшни ташкил этмоқда.  
Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда 14 ёшгача бўлган болалар сони қанчани ташкил этиши тўғрисида маълумот берганди.
***

Айтганча, 2022 йил 1 январь ҳолатига юртимизда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 10 миллион 518 минг 483 нафарни ташкил этган.
-Ўғил болалар – 5 451 220 нафар
-Қиз болалар – 5 067 263 нафар

Оилаларимизнинг аксарияти  2 фарзандли ёхуд ўсмирлар сафи қанча?

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!