Қоронғи режим
Logo

Олти ойда банклар аҳолидан қанча доллар сотиб олгани маълум бўлди

Олти ойда банклар аҳолидан қанча доллар сотиб олгани маълум бўлди

Марказий банк 2022 йилнинг январ-июнь ойларидаги валюта олди-сотдиси бўйича маълумот берди. 

Тақдим этилган инфографикага кўра, ўзбекистонликлар тижорат банкларига олти ойда 5,66 млрд. доллар валюта сотишган (2021 йилнинг айнан шу даврида 3,32 млрд. доллар, 70 фоизга ошган). 
Ўз навбатида банклар 3,72 млрд. долларни жисмоний шахсларга сотишган (2021 йилнинг илк олти ойида 2,02 млрд. доллар, 85 фоизга ошган). 
***

Ўзбекистондаги пул ўтказмаларига нималар таъсир кўрсатади?

Пул ўтказмаларининг аҳамияти жуда катта — улар маҳаллий аҳолини таъминлайди ва мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлайди. Пул ўтказмалари ҳаттоки хорижда ишлайдиган ҳеч кими йўқларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

  • Биринчидан, пул ўтказмалари ташқи савдодаги салбий салдони қисман қоплайди – Ўзбекистон деярли доимо сотишдан кўра кўпроқ харид қилади. 2021 йилда аҳолининг иккиламчи даромадлари 21 фоизгача ўсиб, 6,3 млрд долларни ташкил қилди. Бу эса четдан кириб келаётган ўтказмалар сабаб кузатилган натижадир.
  • Иккинчидан, ўтказмалар сўм курсини қўллаб-қувватлайди. Улар туфайли июнь ойида сўм бор-йўғи 0,2 фоизга қадрсизланган – бу сўнгги йиллар ичидаги энг яхши кўрсаткич. Ўзбекистонга амалга ошириладиган пул маблағлари қанчалик кўп бўлса, бозордаги чет эл валютаси таклифи ҳам шунчалик юқори бўлади. Ўтган йилда мазкур таклиф 1,6 мартага ўсган эди.

Шундай қилиб, мигрантларнинг пул ўтказмалари аҳолининг тўловларни амалга ошириш имкониятини, товар ва хизматларга бўлган талабни, иқтисодий ўсишни бевосита таъминлайди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!