Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo
Гилам ишлаб чиқаришда Самарқанд

Гилам ишлаб чиқаришда Самарқанд "якка ҳоким"!!!

Ўзбекистон экспорт қилаётган гиламларнинг 90 фоиздан ортиғи Самарқанд вилояти ҳисобига тўғри келмоқда. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон 2021 йилнинг январь—июнь ойларида қанча гилам экспорт қилганига оид маълумотлар билан бўлишди.

Шу ўринда айтиш жоизки, бу йўналиш бобида Қорақалпоғистон, Наманган, Жиззах ва  Навоий минтақаларида "0" кўрсаткич турибди.

Ҳудудлар кесимида гилам экспорти:

  1. Самарқанд вилояти — 15,4 миллион доллар;
  2. Бухоро вилояти — 283,4 минг доллар;
  3. Жиззах вилояти — 225 минг доллар;
  4. Андижон вилояти — 223,0 минг доллар;
  5. Фарғона вилояти — 127,1 минг доллар;
  6. Сирдарё вилояти — 78,8 минг доллар;
  7. Тошкент вилояти — 68,2 минг доллар;
  8. Тошкент шаҳри — 42,3 минг доллар;
  9. Хоразм вилояти — 30,8 минг доллар;

10.Сурхондарё вилояти — 17,6 минг доллар.

Таъкидлаш керакки, мамлакатда гилам экспортининг 93 фоиздан ортиғи Самарқанд вилояти ҳисобига тўғри келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 18,1 миллион АҚШ доллари қийматидаги 6 миллион метр квадратдан ортиқ гиламлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилган эди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!