Жамоат жойларида ибодат либосларида юришга бўлган чеклов бекор қилинди
Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–699-сон, 05.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
Расмий ҳужжатларда фуқароларнинг динга нисбатан муносабатини кўрсатишга йўл қўйилмайди. Бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирор-бир устунликлар ёки чекловлар белгилашга йўл қўйилмайди.
Қонунга кўра, Ўзбекистонда дин давлатдан ажратилган бўлиб, диний ташкилотлар ва давлат органларининг фаолияти ўзаро аралашмаслик асосида амалга оширилади. Қонун билан фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслигига оид чеклов бекор қилинди.
Диний ташкилот Ўзбекистоннинг 18 ёшга тўлган ва 50 нафардан кам бўлмаган фуқаролари ташаббуси билан тузилади. Илгари 100 нафар эди.
Шунингдек, қонун билан диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тўхатиб туриш асослари белгиланди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!