Ўзбекистонда қарийб 59 минг киши ипотека кредити олган ва...
Марказий банк 2022 йилнинг 11 ойида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумот берди. Унга кўра, аҳолига ажратилган ипотека кредитлари қолдиғи 2017 йилга қараганда 5,8 баробарга кўпайиб, жорий йилда 44,3 трлн сўмга етган.
Тошкент шаҳри 2022 йилда ажратилаётган ипотека кредитлари бўйича қолган вилоятларга қараганда бир неча бор олдинда бормоқда — 3,5 трлн сўм. Бу борада 955 млрд сўм кўрсаткич билан Самарқанд кейинги ўринда қайд этилган.
Кредитларнинг 76 фоизи янги қурилган — бирламчи бозордаги уйларга ажратилган. Йил бошидан бери 59 мингга яқин фуқарога ипотека кредитлари берилган.
Кредит расмийлаштираётган мижозлар 58 656 нафар бўлса, уларнинг 59 фоизини эркаклар, 41 фоизини аёллар ташкил этган. Ипотека кредитларининг асосий қисмини 31-50 ёш оралиғидаги фуқаролар олмоқда — 70 фоиз.
Йил бошидан бери ипотека кредитларининг молиялаштириш манбалари:
- Молия вазирлиги — 8,3 трлн сўм;
- Банк ўз маблағлари — 2,9 трлн сўм;
- Ипотекани қайта молиялаштириш манбалари — 143,1 млрд сўм.
Банклар томонидан ажратиладиган ипотека кредитларининг ўртача фоиз ставкаси йил бошидан бери 1,1 фоизга юқорилаб, ҳозирда 23,5 фоиз бўлиб турибди.
Янги тартиб доирасида ажратилган ипотека кредитлари эса 2022 йилда деярли ўзгармаган — 17,2 фоиз.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!