Оилани кам таъминланган деб топишнинг айрим мезонлари ўзгаради
Оилани кам таъминланган деб эътироф этишда бир ойлик ўртача жами даромад миқдорини ҳисоблаш тизимини такомиллаштириш мақсадида уй-жойга эга бўлмаган шахслар учун ижара тўловини, шунингдек, ипотека кредитини тўлаётган шахслар учун тегишли тўловларни оиланинг жами даромади таркибидан чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда.
Мазкур ҳужжат лойиҳасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчаларни киритиш назарда тутилмоқда:
- оилани кам таъминланган деб топишда оиланинг жами даромадидан ижара шартномаси ёки ипотека кредити тўловларини чиқариб ташлаш;
- ижара шартномаси тўловларини чиқариб ташлашда ариза берувчи ва унинг оила аъзолари мулкида турар-жойи мавжуд эмаслигини, ипотека кредити тўловларида эса турар-жойнинг биттадан ортиқ эмаслигини инобатга олиш;
- чиқариб ташланадиган суммани шартномада белгиланган ойлик тўловлардан келиб чиқиб аниқлаш.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар рўйхатига ипотека кредити тўловлари ҳақидаги маълумот Марказий банк томонидан, ижара шартномаси тўловлари ҳақидаги маълумот Иқтисодиёт ва молия вазирилиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!