25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополиялар тугатилади
Президент фармон билан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқлангани ҳақида хабар берилганди.
Дастурга мувофиқ, иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш доирасида:
2022 йилда инфляцияни 9 фоизгача ва 2023 йилда 5 фоиз ва фискал тақчилликни 3 фоизгача пасайтириш чоралари кўрилади.
2026 йил якунигача банк активларида хусусий сектор улуши 60 фоизгача чиқарилади.
2023 йилдан қўшилган қиймат солиғи 12 фоизгача ва банк, молия ва телекоммуникация каби тадбиркорлик учун фойда солиғи 15 фоизгача туширилади.
2026 йилгача энергия самарадорлиги 20 фоизга оширилади ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар 10 фоизга қисқартирилади.
Шароити «оғир» бўлган ҳудудларда 2025 йил 1 январгача янги тадбиркорлар учун айланмадан олинадиган солиқ 1 фоиз, ер солиғи, мол-мулк солиғи ҳисобланган суммадан 1 фоиз ставкада тўлаш тизими жорий этилади.
2025 йил 1 июлдан тадбиркорликка оид барча мажбурий талаблар ягона электрон реестри ишга туширилади.
2022 йил 1 апрелгача лицензия ва бошқа рухсат этувчи ҳужжатларни олиш соддалаштирилади.
Жумладан, муайян фаолият билан кўчма тартибда, автотранспорт орқали шуғулланиш имконияти яратилади.
25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополиялар (суюлтирилган газ етказиш, нефть маҳсулотларини сақлаш ва бошқалар) тугатилади.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!