Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo
Ўзбекистон: Февраль ойида энг кўп оила Самарқанд ва Қашқадарьё вилоятида

Ўзбекистон: Февраль ойида энг кўп оила Самарқанд ва Қашқадарьё вилоятида "ташкил топди"...

Ўзбекистонда 2022 йилнинг февраль ойида 17 минг 824 та никоҳ ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди

Қайд этилишича, кўрсаткич ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 1 минг 478 тага кўп. Ҳудудлар кесимида энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида қайд этилган — 1 минг 883 та. Иккинчи ўриндаги Қашқадарё вилоятида Самарқанддагидан битта кам никоҳ тузилган 1 минг 882 та. Учликни 1658 та никоҳ ҳолати билан Хоразм вилояти якунлаган. Тўлиқ рўйхат қуйида:

Самарқанд вилояти – 1883 та;
Қашқадарё вилояти – 1882 та; 
Хоразм вилояти – 1658 та;
Сурхондарё вилояти – 1558 та;
Фарғона вилояти – 1538 та;
Тошкент шаҳри – 1450 та..
Қорақалпоғистон – 1427 та;
Тошкент вилояти – 1424 та;
Андижон вилояти – 1314 та;
Бухоро вилояти – 1153 та;
Наманган вилояти – 1042 та;
Жиззах вилояти – 663 та;
Навоий вилояти – 449 та;
Сирдарё вилояти – 383 та;

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, доимий аҳоли сони 35 271,3 минг кишини ташкил этиб, 2021 йил 1 январга нисбатан 712,4 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўпайган. 2021 йилда Ўзбекистон бўйича 305 082 та никоҳ, 39 227 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган.

2022 йилнинг 7 март соат 18:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда доимий яшовчи аёллар сони 17 миллион 587 минг 908 нафарга етган. Маълум қилинишича, аёллар мамлакат доимий аҳолисининг 49,7 фоизни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон бўйича январь ойида жами 1 минг 437 нафар эгизак чақалоқ туғилган. Шундан қиз болалар 49,5 фоизни, ўғил болалар 50,5 фоизни ташкил этган.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!