Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo
Ўзбекистон олтин сотувини кескин оширди

Ўзбекистон олтин сотувини кескин оширди

Февраль ойида Ўзбекистон олтин экспортини кескин оширди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилди.

Январь ойида 587 млн долларлик олтин сотилган бўлса, бу кўрсаткич февраль ойида 1,7 млрд долларни ташкил қилган.

 

Олтин бошқа товарлар сотуви пасайиб кетиши сабаб 57 фоиз улуш билан Ўзбекистонинг асосий экспорт товарига айланди. 

Ўзбекистон олтинини ким ва қаерга сотяпти? 

Кўплаб олтин ишлаб чиқарувчи мамлакатларда уни мамлакатнинг ўзи экспорт қилади, аммо Ўзбекистондаги ягона сотувчи – бу Марказий банк бўлиб, ишлаб чиқарувчилардан (масалан, Навоий кон-металлургия комбинатидан) олтинни сотиб олади ва уни бошқа мамлакатларга (асосан Швейцарияга) экспорт қилади.

Марказий банкда айтишларича, олтин унинг нархи қимматлашган пайтида сотилар экан. Февраль ойи эса мақбул пайт бўлди — олтин баҳоси бир унция учун 1804 доллардан 1913 долларга ошди. 

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!