Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёнинг кучли 20 талик рейтингига кирди
Бутунжаҳон олтин кенгашининг 2021 йилги маълумотларига кўра, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибидаги олтин ҳажми бўйича дунёнинг топ-20 талиги рейтингида Саудия Арабистони, Буюк Британия ва Либериядан ўзиб кетган ҳолда 15-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ‘‘Review.uz’’ хабар берди.
Олтин-валюта захираларининг ҳажми ҳар бир мамлакат миллий молия бозорининг барқарорлигини, мамлакатнинг халқаро капитал бозорларидан кредит жалб қилиш имкониятларини, таркибий ислоҳотлар ўтказилиши ҳамда миллий иқтисодиёт ва молия бозорлари ривожланишининг таъминланганлигини ифодалайди.
Айрим ривожланган мамлакатлар ўз халқаро захираларига мос келмайдиган ўта юқори ташқи қарз кўрсаткичларига эга. АҚШ узоқ йиллар давомида захираларни асосан олтин кўринишида сақлаб келади. Бу ўз валютасини эмиссия қилиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда мантиқан тўғридир.
Бу эса баъзан хавотирга сабаб бўлиб, жаҳондаги бугунги тенденцияларни ҳамда мамлакат олтин-валюта захираларининг замонавий функцияларидан тўлиқроқ фойдаланиш имкониятларини чуқурроқ ўрганиш заруратини келтириб чиқаради.
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил якунлари бўйича захиралар ҳажми 34,7 млрд долларга тенг бўлган ҳолда, импорт ҳажми чоракда 6,3 млрд долларни ташкил этган. Яъни, қоплаш коэффиценти тавсия этилган минимал кўрсаткичдан қарийб 5 баравар юқори.
Интервенсияларни қоплаш коэффициенти захиралар ҳажми ва бир кунлик интервенсиялар ҳажмининг (ўртача, максимал) нисбати сифатида ҳисобланади. Зарур бўлган минимал қиймат, одатда, белгиланмайди.
Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига асосан, 2020 йилда хорижий валюта савдоси салдоси 5,23 млрд долларни, 2021 йил якунлари бўйича эса 3,23 млрд долларни ташкил этган бўлиб, бу мавжуд захиралар ҳажми билан тўлиқ қопланади.
Пул базасини қоплаш коэффициенти захиралар ҳажми ва кенг маънода пул базаси ҳажмининг нисбати сифатида ҳисобланади. Зарур бўлган минимал қиймат – 100 фоиз. Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йил якунлари бўйича пул массаси ҳажми 130,5 трлн сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич (АҚШ долларининг жорий курсини ҳисобга олган ҳолда) тавсия этилган лимитлардан қарийб 3 баравар юқори эканини кўриш мумкин
Ўзбекистон Республикаси олтин-валюта захиралари таркиби:
Экспорт ҳажмлари миқдорий жиҳатдан унчалик ўзгармайди, уларнинг олтин-валюта захиралари таркибидаги миқдори ҳам камаймайди. Масалан, 2019 йил боши ва 2021 йил охирида, ўтган вақт давомидаги маълум ўзгаришларга қарамасдан, олтин ҳажми 11,4 млн трой унцияси (ёки 353,6 тонна олтин) даражасида сақланиб қолди.
Бутунжаҳон олтин кенгашининг (WGC) 2021 йилги маълумотларига кўра, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибидаги олтин ҳажми бўйича дунёнинг топ-20 талиги рейтингида (Саудия Арабистони, Буюк Британия ва Либериядан ўзиб кетган ҳолда) олтин-валюта захиралари таркибида 352,7 тонна ёки 60,5 фоиз олтин ҳажми билан 15-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон Республикаси олтин-валюта захиралари таркибидаги монетар олтин қиймати таҳлили:
Россия МДҲ мамлакатлари орасида энг йирик олтин соҳиблари топ-20 талигига кириб, 2301,64 тонна олтин ҳажми билан 5-ўринни эгаллаган, унинг олтин-валюта захиралари таркибидаги монетар олтин ҳажми 21,7 фоизни ташкил қилади.
Қозоғистон сўнгги йилларда фаол олтин харидори ҳисобланиб, 2021 йилда энг йирик олтин ҳажмига эга давлатлар сафидан ўрин эгаллади. Қозоғистоннинг олтин захиралари олтин-валюта захиралари таркибида 402,38 тонна ёки 68,32 фоизни ташкил этади.
Олтин ҳажми ва олтин-валюта захираларининг умумий ҳажми ўсиши тенденцияси, шу жумладан, Хитойда ҳам кузатилаётган бўлиб, мазкур давлат 1 948,3 тонна олтин ҳажми билан рейтингда 7-ўринни эгаллаган.
Жаҳонда АҚШдан кейин иккинчи ўринни 2 814 тонна олтин ҳажми билан Халқаро валюта жамғармаси эгаллаган.
Умумий ҳисобда, энг йирик олтин соҳиблари 20 талигига 10 та иқтисодий ривожланган давлат, 3 та янги индустриал мамлакат ва мос равишда 7 та ривожланаётган давлат кирди.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!