Паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади
«Паррандачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, субсидиялар ажратиш ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи фақатгина «my.vetgov.uz» сайтида рўйхатдан ўтган ҳамда тегишли мезонларга мос келувчи паррандачилик хўжаликларига берилади.
2022 йил 1 июндан паррандачилик хўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга дон захираси яратиш учун Марказий банк асосий ставкасида 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача револвер кредитлар ажратилади.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг паррандачилик хўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш учун «Микрокредитбанк» АТБга йўналтирилган миқдоридаги маблағларини қайтариш муддати 7 йилдан 10 йилгача 5 йиллик имтиёзли давр билан узайтирилади.
Тадбиркорларга уларнинг мавжуд қувватларини тўлиқ ишга тушириш учун олдин ажратилган кредитларнинг қайтариш муддати уларнинг аризасига кўра ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифларига асосан 10 йилгача узайтирилади.
«Паррандасаноат» уюшмасига аъзо паррандачилик хўжаликларига 2022 йил 1 июлдан 2024 йил 1 январгача даврда паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия миқдори 12 минг сўм этиб белгиланган.
Парранда гўшти ишлаб чиқариш ҳажмлари йил якунигача камида 35 фоизга оширилиб, 600 минг тоннага етказилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрида президент Шавкат Мирзиёев аҳоли даромадини ошириш ва бозорлар тўкин-сочинлигини таъминлаш учун, ҳар бир хонадонда камида 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, 5 та асалари уялари боқишни йўлга қўйиш шарт эканини таъкидлаганди. 2022 йилнинг февралида эса Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш учун чорва ва паррандалар тарқатиш тажрибаси йўлга қўйилиши маълум бўлган эди.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!