Қоронғи режим
Logo

2021 йил — сўм учун сўнгги уч йил ичида энг яхши йил. Бу қандай содир бўлди?

2021 йил — сўм учун сўнгги уч йил ичида энг яхши йил. Бу қандай содир бўлди?

Марказий банкнинг хабар беришича, сўм курси долларга нисбатан 3,4 фоизга қадрсизланган. Бу сўнгги йилларда бир неча омиллар туфайли юзага келган энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Халқаро савдонинг ривожланиши валюта бозорининг ўсишига олиб келди

2021 йилда бошқа мамлакатлар билан олиб бориладиган савдо-сотиқ ишларининг ўсиши кузатилиб, экспорт ҳажми (олтин экспортидан ташқари) 2020 йилга нисбатан 34 фоиз кўпроқ натижани кўрсатиб, 11,6 млрд долларга етди.

Импорт тўловлари 2020 йилга нисбатан 25 фоизга кўпроқ бўлган кўрсаткични, яъни 25,7 млрд долларни ташкил қилди. Бу ўз навбатида, валюта бозорининг ўсишига ҳам хизмат қилди.

 

Шундай қилиб, ички валюта бозоридаги талаб ҳажми 26,1 млрд долларга ошиб, ушбу кўрсаткич 2020 йилга қараганда 1,3 маротаба кўп бўлди:

Таклиф ҳажмининг 2020 йилга нисбатан 1,6 баробарга ўсиши кузатилиб, бу кўрсаткич 22,9 млрд долларни ташкил қилди.

Мазкур давр мобайнида компаниялар томонидан 11 млрд доллар (1,7 баробар кўпроқ), банклар ва жисмоний шахслар томонидан эса – 7,4 млрд доллар миқдоридаги чет эл валютаси сотилди:


Либераллаштириш талабни қондиришга хизмат қилди

2021 йили банкларга валюта операцияларини тўғридан-тўғри компаниялар билан амалга оширишга рухсат берилди.

Бунинг натижасида шу каби битимлар бутун бозорнинг 94 фоизини эгаллади ва 20,3 миллиардгача ўсди. 2020 йилда ушбу кўрсаткич бор-ёғи 3,7 миллиардни ташкил қилган эди.

Бу эса компанияларнинг 21,5 млрд доллар (40 фоизга ўсиш) ҳажмидаги кучли талабини қондиришга ёрдам берди:

 

Мамлакат аҳолиси чет эл валютасини аввалги йилларга қараганда кўпроқ сотишни бошлади

2021 йил мобайнида Ўзбекистон аҳолиси томонидан сотилган чет эл валютаси 7,1 млрд долларни ташкил қилган бўлса, харид қилинган чет эл валюталари миқдори 4,6 млрд долларни кўрсатган. Биринчи кўрсаткич 1,5 баробарга, иккинчиси эса – 12 фоизга ўсгани белгиланди.

Натижада аҳоли томонидан чет эл валютасига бўлган таклиф ҳажми унга бўлган талаб ҳажмидан 2,5 баробарга ошди. Бу эса ички валюта бозоридаги қўшимча таклифга айланди.


Пул ўтказмалари ҳажми ҳам ортди

2021 йилда Ўзбекистонга хориж мамлакатларидан 8,1 млрд доллар миқдоридаги пул ўтказмалари амалга оширилди. Ушбу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 34 фоизга кўпроқ ҳисобланади. Шу билан бирга, мамлакатдан жами 1,6 млрд доллар четга жўнатилган:


Натижада....

Ўтган йили чет эл валютасига бўлган нафақат талаб, балки таклиф ҳажми ҳам ошди. Мазкур ўзгаришлар юқори иқтисодий ўсиш суръатлари ва ташқи бозорлардаги қулай шароитлар фонида юз берди.

Натижада миллий валюта курси АҚШ доллари курсига нисбатан 3,4 фоизга қадрсизланди. Аввалги йилларда эса сўм валютаси 2019 йили 13,9 фоизга ва 2020 йили 10,1 фоизга кўпроқ қадрсизланган эди.

Манба: daryo.uz

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!