Қоронғи режим
Logo
Ўзбекистон 2021 йилда қовун-тарвуз экспортидан 22 млн доллардан ортиқ даромад қилди

Ўзбекистон 2021 йилда қовун-тарвуз экспортидан 22 млн доллардан ортиқ даромад қилди

Ўзбекистон 2021 йилда хорижга қиймати 22,7 миллион долларга тенг 82,9 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, шу йили мамлакатда етиштирилган қовун ва тарвузлар 23 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган. Экспорт ҳажми 2020 йил билан солиштирганда 22,7 минг тоннага камайган.

2021 йил мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлат Қозоғистон ҳисобланади — 33,6 минг тонна. Учликни Россия (20,3 минг тонна) ва Қирғизистон (15,6 минг тонна) якунлаган. Кейинги ўринлар қуйидагича тартибланган:
  • Украина – 5,6 минг тонна;
  • Латвия – 2,9 минг тонна;
  • Беларусь – 1,4 минг тонна;
  • Тожикистон – 1,4 минг тонна;
  • Германия – 1,2 минг тонна.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!