Қоронғи режим
Logo
Ўзбекистонда 1,7 миллион нафар тожик миллатли фуқаролар яшайди...

Ўзбекистонда 1,7 миллион нафар тожик миллатли фуқаролар яшайди...

Ўзбекистон доимий аҳолиси 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 34,6 миллион кишини ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди. Демак, рақамларга эътиборп берадиган бўлсак, юртимизда энг кўп миллатлар сирасига ўзбек, тожик, қозоқ, қорақалпоқ ва рус ларни киритишимиз мумкин. Ўзбекистон доимий аҳолисининг этник таркиби қуйидагича:

Ўзбек — 29,2 миллион киши;

Тожик — 1,7 миллион киши;

Қозоқ — 821,2 минг киши;

Қорақалпоқ — 752,7 минг киши;

Рус — 720,3 минг киши;

Қирғиз — 291,6 минг киши;

Туркман — 206,2 минг киши;

Татар — 187,3 минг киши;

Корейс — 174,2 минг киши;

Украин — 67,9 минг киши;

Озарбайжон — 41,2 минг киши;

Беларусь — 18,5 минг киши.

Бундан аввал Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 30 йил ичида қанчага ўсгани, мамлакатда ажрашган оилаларнинг 33,8 фоизи 1—4 йил яшагандан сўнг никоҳни бекор қилгани ҳамда 2021 йил бошидан буён 10,6 минг киши доимий яшаш учун бошқа давлатларга кўчиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!