Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo

Ўзбекистонда солиқ имтиёзларидан энг кўп фойдаланган корхоналарни биласизми?

Ўзбекистонда  солиқ имтиёзларидан энг кўп фойдаланган корхоналарни биласизми?

«E-имтиёз» ахборот тизими орқали солиқ турлари, ҳудудлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар кесимида имтиёзлардан фойдаланиш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида юридик шахслар 75 мингта ҳолатда 24,6 триллион сўм солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Жами имтиёзнинг 8,5 триллион сўмига ҚҚСнинг нол ставкаси қўлланилган.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Имтиёзлардан фойдаланган корхоналарнинг катта қисми Тошкент шаҳрида – 11 286 корхона 3,2 триллион сўм имтиёзларга эга бўлган.

Шундан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича:

  • солиқ кодексига асосан – 22,5 триллион сўм;
  • Ўзбекистон Республикаси қонуни, президент фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа ҳужжатларга асосан – 2,1 триллион сўм қўлланилган.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Солиқ турлари кесимида:

  • энг кўп қўлланилган имтиёз – ҚҚС бўйича 22,4 триллион сўм (91,1 фоиз)
  • бошқа солиқ турларидан – 2,2 триллион сўм (8,9 фоиз) миқдорида фойдаланилган.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Солиқ имтиёзларидан энг кўп фойдаланган корхоналар топ-10 талигида биринчи ўринни 4,3 триллион сўмлик солиқ имтиёзлари билан Навоий кон металлургия заводи эгаллаган. 1,8 триллион сўм билан Олмалиқ КМК ва 1,2 триллион сўмлик имтиёзлар билан «Ўзмиллийбанк» кейинги ўринларни забт этган.

Ҳудудлар кесимида:

  • йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси корхоналари томонидан жами имтиёз суммасининг 18 триллион сўм қисми фойдаланилган.
  • имтиёзнинг қолган 6,6 триллион сўм қисми Республиканинг бошқа ҳудудларига тўғри келади.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

ҚҚСни нол ставкада қўллашдан ташқари энг кўп солиқ имтиёзларига эга бўлган  корхона — Grand Pharm Trade етакчилик қилмоқда. У январь—июнь ойларида 308,4 миллиард сўмлик имтиёзга эга бўлган. Шунингдек, «Меros Pharm» МЧЖ 192,3 миллиард сўм, «Фарм Люкс Инвест» 87,1 миллиард сўмлик имтиёзлардан фойдаланган.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!