Қоронғи режим
Wednesday, 08 January 2025
Logo

Иқтисодиётда ҳам ватанпарварлик остонадан бошланади

Иқтисодиётда ҳам ватанпарварлик остонадан бошланади

Сир эмаски, айни кунларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш кун тартибидаги муҳим ва долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Президент ва ҳукумат айнан шу йўналишга урғу қаратмоқда. Хусусан, савдо-сотиқ биржаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида алоҳида бўлимлар, савдо майдончалари ташкил қилингани бежизга эмас.

Ватанпарварликнинг ўзи нима?

Ҳар бир инсон борки, у ёки бу давлат (вилоят, туман, маҳалла ва оила)да туғилиб, камол топади. Ватанпарварлик инсоннинг ўз оиласига, авлод-аждодлари ор-номусига чуқур эҳтироми, виждонига, бурчига ва ўз сўзига содиқлигидир. Қолаверса, Ватан — кишининг туғилиб-ўсган ўлкаси, шаҳри, она юрти, диёри. Ҳар бир фуқаро учун мамлакат турар-жой, бошпана, маскан, уй маъноларини ифодалаши кўрсатилган.

Хўш иқтисодиётда ватанпарварлик қанчалик «бўй» кўрсатади? Ягона жавоб - товар ёки хизмат бўлсин, талабгор таклиф қилувчидан иложи борича «ўзимизники»дан беринг дейиши шарт. Зеро, ўзимизники бўлса, ўнг чўнтакдан олиб, чап чўнтакга солган бўламиз ва албатта, қайсидир маънода  маблағ айланмасини таъминлаймиз. Хусусан, солиқ борасида жамият ва охир-оқибат, ўзимизнинг маҳаллий бюджетни тўлдирган бўламиз. Маҳаллий бюджет ва ундан ортган суммалар яна қайтиб минтақа равнақига хизмат қилади...


Мантиқсиз танлов

Биргина нашриёт уйи (типография) мисолида гапирадиган бўлсак, Наманган вилоятида мавжуд 70та босмахона айни кунда ҳудуднинг барча талабларини қондирадиган «савия»даги замонавий типографик технологияларга эга. Чунончи, Наманган, Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижондаги аксарият газета-журналлар, китоблар, этикетка-реклама ҳамда қадоқлаш маҳсулотлари айнан Намангандаги типографияларда ишлаб чиқарилмоқда. Мисол учун, ташқаридан келган босма ОАВ сифат ва нархнинг арзонлиги туфайли шу ердаги босмахоналарни танламоқда. Акс ҳолда, улар ҳам ўз минтақларидан ташқарига чиқишмасди. Аммо Намангандаги тиражи баланд газеталар эса...

Вилоятда 38та босма ОАВ рўйхатдан ўтган бўлиб, 34та газета, 4та журнал бор. Тўғри, буларнинг ҳаммаси ҳам тўлиқ фаолият кўрсатмаяпти. Афсуски, мазкур нашрлардан вилоят ҳокимлигининг «Наманган ҳақиқати» ва «Наманганская правда», Халқ таълими  бошқармасининг «Мураббий» ҳамда «Болалар дунёси» газеталари, «Маҳалла ва оила», «Тиббиёт ва замон» журналлари вилоятдан ташқаридаги босмахоналарда чоп этилмоқда. Асосан Наманган аҳлининг обуна бўлишидан «тирикчилик» қиладиган ушбу нашрлар нимага маҳаллий типографиялар билан ҳамкорлик қилмайди? Бу ҳалигача мавҳумлигича қолмоқда ёхуд вилоят (ва бошқарма) раҳбарлари ушбу «кичкина» саволга жавоб бера олишмаяпти. Уларга шу орқали бюджетга 1 йилда тушадиган қўшимча 300-400 млн. (10 йилда 3-4 млрд.) сўм жуда салмоқсиз ва назарга илинмайдиган сумма, шекилли. Айтишадику «тома-тома кўл бўлур, ҳеч томмаса чўл...». Хуллас, шунақа гаплар...


Маҳаллийлаштиришни маҳаллий бюджетга нима дахли бор?

Зотан, Намангандаги ноширчилик корхоналари ҳам ўша Фарғона ёки Тошкентдаги босмахоналар билан сифат ва нарх борасида бемалол рақобатлаша оладиган даражада бўлса, маблағни «бегона» қилишдан қандай мантиқ бор...? Бу нашрлар-ку деярли давлатники (ҳокимият ва бошқармалар) ҳисобланади. Агарда хусусий бўлганида эди, ҳеч ким ҳеч қандай эътироз билдиролмасди. Айнан шу нашрлар Наманган вилоятида чоп этилса, айни кунларда қўшимча 1 йилда тахминан камида (минимум) 300 (уч юз ) миллион сўмга яқин маблағ турли солиқлар сифатида маҳаллий бюджетга тушарди. Биз биргина маблағ ҳақида гапиряпмиз. Шунингдек, ОАВ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилса, ўша корхоналар янада ривожланади, янги иш ўринлари яратилади ва шу ердаги ишчи-ходимларнинг ойлик маоши (даромади) ҳам қандайдир даражада кўпаяди. Дастгоҳ(бино)ларни  модернизация қилишга янада кўпроқ имконият пайдо  бўлади.  

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!