Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo
Ўзбекистон йил бошидан бери 700 минг донадан ортиқ телефон импорт қилди.

Ўзбекистон йил бошидан бери 700 минг донадан ортиқ телефон импорт қилди.

Ўзбекистон 2022 йилнинг биринчи чорагида хориждан қиймати 49,9 млн долларга тенг бўлган 700 283 дона мобил телефон импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.  
Январь—март ойларида телефон импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 260 минг донага ошган. 
Ўзбекистон 9 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. Уларнинг 76 фоизи Хитой ҳисобига тўғри келади. Хитойдан йил бошидан бери 530 минг донадан зиёд телефон олиб келинган бўлса, бу кўрсаткич Вьетнам ва Ҳиндистон билан мос равишда 92,6 минг ва 36,6 минг дона бўлган

Ўзбекистон 3 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 533 704 дона
  • Вьетнам – 92 639 дона
  • Ҳиндистон – 36 698 дона
  • БАА – 33 620 дона 
  • Қозоғистон – 3 518 дона
  • Корея – 86 дона

2021 йилда энг кўп телефон март ойида импорт қилинган — 286 мингта.  Ойлар кесимида телефон импорти:

  • январь ойида – 129 766 дона
  • февраль ойида – 284 461 дона
  • март ойида – 286 056 дона

Аввалроқ Ўзбекистонга уч ойда 455 та электромобиль импорт қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!